Тадбирда масъул ходимлар томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларга яратилган меҳнат шароитлари ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари ҳамда ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мавзуларида маърузалар қилиниб, “Коррупция – бу хиёнатдир” номли видеофильм намойиш этилди.
Тадбирда сўз олган бошқарма бошлиғи Ш.Хайруллаев давлатимиз томонидан барча соҳалар қаторида божхона органларига берилаётган эътибор ва ишонч натижасида вилоятда ходимларнинг замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган божхона постларида хизмат қилишлари, касб маҳоратларини оширишлари учун яратилган барча шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бундай шароитларга жавобан ҳар бир божхона ходими ҳалол ва пок бўлиши, ватанига сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, бошқарма раҳбарияти ҳамда тегишли бўлимлар томонидан тадбир қатнашчиларига коррупция ва бошқа салбий иллатларнинг жамият тараққиётига тўсиқ эканлиги ҳамда инсонни таназзулга олиб борувчи иллат эканлиги тушунтирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
28.02.2021