Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Х.Ш. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли енгил автотранспорт воситаси ҳамда фуқаро М.Б. бошқарувидаги “HYUNDAI PORTER 2” русумли юк автотранспорт воситаси Бахт шаҳрида жойлашган бозор автотураргоҳига келиб тўхтаган вақтда ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситаларида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 106,8 миллион сўмлик 103 та қоғоз қутиларга жойлаштирилган 2136 тўплам парфюмерия воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
26.02.2021