Ярамас иллатнинг авж олишида эса наркокурьерларнинг алоҳида “ҳисса”си бор.
Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона постида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.
Қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларини кўздан кечириш давомида ёғ маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган цистерна ғилдирагининг ички томонидаги кўз илғамас бўшлиғига 1 дона ўрам моҳирлик билан яшириб қўйилганлиги фош бўлди.
Мазкур ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичида 61,7 гр. оғирликдаги “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.03.2021