Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Чуқурсой техник идораси" божхона постида ўқув машғулот бўлиб ўтди
1292
Божхона ходимларининг билим савияси ва профессионал касб маҳоратини янада ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси "Чуқурсой техник идораси" темир йул чегара божхона постида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув машғулоти давомида темир йул вагонларига техник хизмат кўрсатиш бўйича масъул ходимлар иштирокида темир йул вагонларининг техник тузилиши, вагонларда товарларни хуфёна яшириш жойлари ўрганилди.

Ташкил этилган ўқув машғулоти божхона назорати самарадорлигини оширишга ва ходимларнинг профессионал касб маҳоратини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Жавҳар АБДУЛЛАЕВ,

"Чуқурсой техник идораси" божхона пости бошлиғи

27.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг