Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Илмда ҳам спортда ҳам пешқадам божхоначилар
1420
Давлатимиз раҳбарининг “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида спортнинг турли йўналишлари ҳамда маънавий-маърифий соҳадаги имкониятларини синовдан ўтказиш бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан “Ватанни мардлар қўриқлайди” шиори остида ташкил этилган спорт мусобақалари ва маънавий-маърифий тадбирларда вилоят божхона бошқармасининг “Божхоначилар” жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

Турли спорт мусобақалари қизғин баҳсларга бой ва ўзаро дўстлик руҳида бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра вилоят божхона бошқармаси ходимларидан иборат футбол жамоаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилотлар ҳамда маҳаллалардан ташриф буюрган ёшлар жамоалари орасида тенгсиз деб топилди ва фахрли 1-ўринни эгаллади.

Қизиқарли спорт мусобақаларидан сўнг қатнашчиларнинг ақлий салоҳиятини синовдан ўтказиш, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилди.

Мунозара ва муҳокамага бой бўлган ўйинлар якунига кўра, вилоят божхона бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринни, 7259-сонли ҳарбий қисм жамоаси 2-ўринни, навбаҳорлик ёшлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.                                                                                                               

 

1.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг