Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 212 гр. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди
1533
Давлат божхона хизмати органлари томонидан тилла ва заргарлик буюмларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
Божхоначилар 212 гр. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

Шунга қарамай ҳамон айрим шахслар томонидан заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб ўтишга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постида пиёда равишда кириб келаётган қўшни давлат фуқароси М.М.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган бир жуфт сирға ва занжирдан иборат тақинчоқлар тўплами борлиги маълум бўлди.

Оғирлиги тахминан 212 гр.ни ташкил қилувчи мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати 91,6 млн. сўмни ташкил қилар экан.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

1.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг