Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди
1276
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул таркибий тузилмалари ва бошқарма хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан тизимда хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг саломатлигини таъминлаш ҳамда тиббий билимлар даражасини янада ошириш юзасидан доимий равишда амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур йўналишдаги навбатдаги тадбир ҳам айни шу мавзуга оид масалалар юзасидан ташкил этилиб, тадбирга малакали шифокорлар таклиф этилди ва бошқарма хотин-қизларига ўзларининг зарур маслаҳат ва тавсияларини берди.

- Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда, дейди бошқарма хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти раҳбари Г.Рахматова. Ҳозирда аёллар давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этмоқда, уларнинг оиладаги мавқеи мустаҳкамланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат хотин-қизларимизга чинакам бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун зарур имкониятлар яратмоқда.

Ўтказилган тадбир давомида иштирокчи аёллар ўзларининг тиббий билимлар даражасини янада ошириш имконига эга бўлишди.  

27.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг