Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупцияга қарши курашда оиланинг роли” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
4421
Халқимизда бола тарбияси оиладан бошланади деган нақл бор. Зеро, ёш авлодни баркамол, етук бўлиб вояга етишида оила муҳим аҳамият касб этади. Бугун эса ёшларга келажакда малакали кадр бўлиб етиши учун жиддий эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
 “Коррупцияга қарши курашда оиланинг роли” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ёш ходимларни зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишлари, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, шунингдек коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қўл урмасликлари юзасидан уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан очиқ мулоқот тарзида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда ёш ходимларни маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш жараёнида ота-оналарнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, фарзандлар тарбияси, ҳулқ-атвори, билим савияси ҳамда коррупция каби иллатларга аралашиб қолмасликлари юзасидан бошқарманинг тегишли бўлимлари билан доимо ҳамкорликда иш олиб боришлари, уларнинг оилавий ва хизмат фаолияти мобайнида дуч келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни биргаликда ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди.

Тадбир якунида эса шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлаётган ёш ходимларнинг ота-оналарига ҳамда яқин қариндошларига миннатдорчилик билдирилди, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ҳамда улар томонидан йўлланган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

28.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг