Тадбиркорлар муаммолари қисқа муддатда бартараф этилмоқда
Божхоначи - тадбиркор таянчи
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларидан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ишчи гуруҳи, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси Э.Сувонов ва Сирдарё тумани ҳокимлигининг Инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходими У.Абдурахмоновлар билан ҳамкорликда Сирдарё туманида фаолият олиб бораётган “BAXTTEKS-FARM” МЧЖ корхонасининг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув бўлиб ўтди.