Мазкур учрашувда, республикамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш, шу билан бирга, божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзусида бўлиб ўтиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашувда, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сонли фармони билан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сон қарор талаблари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусида корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган “Ламинат ДСП” маҳсулотларини ички ҳудудга чиқарилишида ва экспорт қилинишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
28.10.2021