Мазкур учрашувда, божхона органларида божхона аудитини ўтказиш, божхона соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда уларнинг вакилларини соҳага оид муаммо ва масалаларини Ўзбекистон Республикаси ЖК, ЖПК, МЖтК, ФК, ФПК ва бошқа соҳага оид норматив-ҳужжатлар асосида таҳлилий ўрганиб чиқиш, қонунчиликдан оғишмасдан белгиланган муддатларда муаммо ва масалаларни ҳал этиш ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари ҳамда бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жумладан, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан ТИФ қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан божхона органларида божхона аудитини ўтказиш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисидаги” қонуни асосида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилиб, ишлаб чиқаришни модернизациялаштириш орқали янги ишчи ўринларни ташкил этишда ҳамда божхона ходимлари томонидан божхона соҳасига оид муаммоларни ҳал этилишида яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
16.10.2021