Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сарҳисоб: “Навоий аэропорти” чегара божхона пости фаолиятига назар
1252
Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Навоий аэропорти” чегара божхона пости 2007 йил 17 ноябрь ташкил этилган бўлиб, ҳозирда товарлар оқими бўйича энг фаол чегара божхона постларидан бири хисобланади.
Сарҳисоб: “Навоий аэропорти” чегара божхона пости фаолиятига назар

Юртимизга ташриф буюрган чет элииклар дастлаб божхона ходимлари билан юзма юз келишади. Божхона ходимининг ўзини тутиши ва муомала маданиятига қараб, юртимизга баҳо беришади. Шу сабабли мазкур постда хорижий тилларни пухта ўзлаштирган ходимларнинг фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратилади.

Пост ходимлари почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини ҳам амалга оширишади.  

 Ҳозирда Навоий халқаро аэропортида Россия ва Тожикистон билан авиарейслар амалга оширилмоқда, шунингдек, Туркиядан юк терминалига ҳаво йўллари орқали товарлар келтирилмоқда. Бу ерда ҳозирга қадар 650 га яқин йўловчи ва юк рейслари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда ҳафтасига 15 та рейсни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида пост орқали 88 минг нафардан зиёд йўловчилар ҳаракатланган. Шунингдек, Туркиядан келтирилган 5 минг тоннадан зиёд халқаро курьерлик жўнатмаларининг божхона кўриги амалга оширилган. Мазкур жараёнларда давлат бюджетига 14 млрд. сўмдан зиёд божхона тўловлари ундирилган.

Шунингдек, “Навоий аэропорти” чегара божхона пости томонидан 242 та контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатлари фош қилиниб, салкам 2,2 млрд. сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракати олди олинди.

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг