Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон ҳамда 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6306-сон Фармонлари бўйича ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига яратилаётган кенг имкониятлар ва қулайликлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Мазкур учрашувдан сўнг, йиғилиш иштирокчилари корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, пахта хомашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган босқич жойида ўрганилди. Шунингдек, замонавий ишлаб чиқариш ускуналарини ёшлар томонидан бошқарилаётганига алоҳида эътибор қаратишди.
Учрашув якунида, “BAXTTEKS-FARM” МЧЖ корхонаси фаолияти ўрганилиб, келгусидаги режаларни амалга оширишда божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
23.09.2021