Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Импорт товарларнинг ТИФ ТН кодини билиб олинг ҳамда товар тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлинг
1866
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 52-бобига асосан божхона органлари томонидан товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товарлар номенклатураси асосида тадбиркорлик фаолиятларини олиб бориш хамда расмийлаштирув жараёнини тезлаштириш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ таснифланиши юзасидан дастлабки қарор қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Импорт товарларнинг ТИФ ТН кодини билиб олинг ҳамда товар тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлинг

Қабул қилинган дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурий ҳисобланашини инобатга олиб Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 125 та қарорлар қабул қилинган ва шу аснода тадбиркорлик субъектларининг божхона органларидан хеч қандай тўсиқсиз ва тез фурсатларда божхона расмийлаштирувини 1 йил давомида амалга ошириш учун хизмат қилиб келмоқда.

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сонли қарорига асосан 50 евро миқдорида йиғимлар ундирилган бўлсада, ҳозирги кунга келиб Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарорига мувофиқ дастлабки қарорни қабул қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида (202 500 сўм) божхона йиғими ундирилиши белгилаб қўйилди.

Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисидаги сўров (ариза)да товарларнинг тўлиқ тижорат номи, фирма номи, асосий техник, тижорат тавсифлари ва товарни бир маънода таснифлаш имконини берувчи бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Зарур ҳолларда, маҳсулотнинг фотосуратлари, расмлари, чизмалари, паспортлари ҳамда ушбу дастлабки қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар аризачи томонидан имзоланган холда тақдим этилади.

Сўров божхона органига келиб тушган кундан эътиборан товар мураккаблик даражасига қараб йигирма кун ичида кўриб чиқилади.

Бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан импорт қилиниши режалаштирилган товарлар бўйича дастлабки қарорга эга бўлиши бир қатор афзалликларни юзага келтиради. Бунда, импорт қилинадиган товарнинг товар номенклатурасига мувофиқ кодини аниқ белгилаб олиш, олдиндан кутилаётган божхона тўловлари ёки имтиёзлар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш, расмийлаштирувда тақдим этиладиган рухсатнома ёки сертификатлар тўғрисида батафсил тушунчага эга бўлиш ҳамда товарнинг нотўғри ТИФ ТН код билан таснифланишини олдини олишдан иборат.

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг