Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда божхоначилар тадбиркорларнинг муаммоларини “мижозбай” тизими орқали ҳал қилишмоқда
1400
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, жойларда уларнинг фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Сирдарёда божхоначилар тадбиркорларнинг муаммоларини “мижозбай” тизими орқали ҳал қилишмоқда

2021 йил 19 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Гулистон тумани ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Абдуназаров ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатаси Гулистон тумани бўлими бош мутахассисси И.Каримов ҳамда Гулистон туман, Зарбдор ҚФЙ Ишонч СИУда жойлашган “Mili teks Sirdaryo” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

Учрашувда, божхона соҳасида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва қулайликлар билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисидаги” Қонунининг мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар берилди.  

Таъкидланганидек, мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун енгилликлар яратиш мақсадида республикада импортда божхона тўловларидан тариф имтиёзлари ва тариф преференцияларини қўллаш тизими жорий этилган.

Божхона имтиёзлари эса мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш, қолаверса янги иш ўринлари яратиш тизимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.  

21.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг