Мазкур тизим орқали эндиликда ҳалол тадбиркорлар ортиқча вақт сарфлашмайди, улар соддалаштирилган божхона назоратидан бир зумда ўтадилар. Ушбу ўзгаришлар натижасини “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мисолида кўриб чиқадиган бўлсак, жорий йилнинг 8 ойи давомида ташқи савдо айланмаси 102 млн. 449 минг АҚШ долларини ташкил этган. Шундан, импорт жами 40 млн. 130 минг АҚШ долларини, экспорт эса жами 62 млн. 320 минг АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Постда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари:
-388 таси ёки 19 фоизи яшил йўлак,
-1102 таси ёки 52 фоизи сариқ йўлак,
-582 таси ёки 29 фоизи қизил йўлак тартибида расмийлаштирилган.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг 8 ойи давомида қиймати 62,32 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 86 минг тонна товарлар экспорти расмийлаштируви амалга оширилган.
“Денов” ТИФ божхона постида амалга оширилган экспорт товарлари асосан пахта ип калаваси, қўрғошин концентрати, пиёз, ун ва карам каби товарлар ҳисобланади.
Статистик маълумотларга қарайдиган бўлсак, экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:
- Ип-калава маҳсулоти экспорти 23,7 миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 38,08 фоизи);
- Қўрғошин концентрати маҳсулоти экспорти 28 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 44,76 фоизи);
- Ун маҳсулоти экспорти 0,7 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 1,12 фоизи);
- Пиёз маҳсулоти экспорти 6,2 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 9,88 фоизи);
- Карам маҳсулоти экспорти 0,63 миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 1,01 фоизи);
Экспорт географияси асосан Хитой, Россия, Афғонистон, Туркия, Қозоғистон Республикаси каби давлатлардир.
Хорижий мамлакатлардан импорт сифатида олиб келинаётган товарлар асосан қуйидагилар: технологик асбоб-ускуналар ва чорва моллари кабилар ҳисобланиб, ушбу товарлар асосан Хитой, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Туркия, Германия каби давлатлардан олиб келинган.
“Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида, қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар томонидан товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда.
28.09.2021