Хусусан, куни кеча “Қарши аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Қарши-Москва” йўналиши бўйича парвозини бошлаётган йўловчиларга озиқ-овқат ва бошқа товарлар, заргарлик буюмлари ҳамда нақд миллий ва хорижий валюталарни олиб ўтиш тартиби ҳамда меъёрлари, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган буюмлар ва материаллар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 814-сон қарори билан Қарши аэропортида икки йўлакли тизим ("яшил" ва "қизил" йўлаклар) жорий қилинган. Бугунги кунда ушбу тизим йўловчиларга қўл келмоқда.
Ушбу куни Қаршидан учиб кетган йўловчиларга божхона пости ходимлари томонидан тезкор ва сифатли божхона назорати амалга оширилди. Якунда, йўловчиларнинг 98 фоизи айнан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланди, бу эса йўловчиларнинг божхона назоратида жорий этилган соддалаштирилган тартибдан самарали фойдаланганлигидан далолат беради.
21.10.2021