Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Асака” божхона постида тадбиркорларга туну кун хизмат кўрсатилмоқда
1257
Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар аниқ мақсадларга қаратилгани бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўз исботини топиб, юксак самарасини бермоқда.
“Асака” божхона постида тадбиркорларга туну кун хизмат кўрсатилмоқда

  Мазкур ислоҳотларнинг самарасини Андижон вилояти божхона бошқармаси “Асака” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган  9 ойи мобайнида божхона постида 8 557 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 1 трлн 185 млрд 637 млн сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.Мазкур давр мобайнида 206,15 млн АҚШ доллари миқдоридаги товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 76,5 млн АҚШ долларига ёки 37,1% га ошди.

Товарлар 20 дан ошиқ давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Қирғизистон, Қозогистон, Россия, Хитой, Туркия ва Афгонистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар: тўқимачилик, металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, озик-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, божхона постида жами 1888 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 1802 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 3282 таси, яъни  (38,4%); “яшил йўлак”,   3819 таси (44,6%) “сариқ йўлак”, 1456 таси  (17,0%)  “қизил йўлак” тартибида  расмийлаштирилган.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Умуман олганда, пост ходимлари мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, туну кун мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Г.Юлдашев, “ Асака” ТИФ пости бошлиғи, божхона хизмати майори

16.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг