Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан cайёр қабул ўтказилди
1216
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида туман ва шаҳарларда очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар билан cайёр қабул ўтказилди

Жумладан, навбатдаги шундай тадбир Ховос туманида бўлиб ўтиб, ушбу сайёр қабулда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, Ховос тумани ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Маллаев ҳамда туман прокурори катта ёрдамчиси С.Худоёровлар иштирокида Ховос тумани ва Янгиер шаҳрида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад, экспортни рағбатлантириш ва уни қўллаб-қувватлаш, божхона расмийлаштирувида тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, тадбиркорларнинг жойлардаги фаолиятини амалга оширишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” ҳақидаги ЎРҚ-720-сон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисидаги” ЎРҚ-482-сон Қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Ушбу бўлиб ўтган сайёр қабулда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига ҳуқуқий асосланган жавоблар олишди ва божхона расмийлаштируви юзасидан келгусидаги ишлар режаси бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланди.

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар тадбиркорлар ва аҳолини қийнаб келаётган барча муаммоларга ўз вақтида ечим топишига хизмат қилади.

1.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг