Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда
1115
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Махмудов ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг Ширин шаҳар бўлими бошлиғи С.Эгамкулов ҳамда “Sirdaryo IES” АЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Мазкур учрашувда, “Божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари” ва “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мавзуда бўлиб ўтиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сон Фармони билан ТИФ қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси товар кодини таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тартиби тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисидаги” Қонуни асосида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

12.10.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг