Андижон вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субьектлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида навбатдаги давра сухбати ўтказилди.
27.03.2019
Наманган вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда “Коррупция ва унинг салбий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
27.03.2019
Коррупцияни жамият ривожланиши йўлида тўсқинлик қилиши бугунги куннинг инкор қилиб бўлмайдиган муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Ачинарлиси, айрим шахсларнинг ўз манфаатини давлат ва халқ манфаатидан юқори қўйиб, ноқонуний бойлик орттириши кўпгина давлатларнинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатувчи хавфли иллат саналади.
26.03.2019
Бугун мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳисси ҳукмрон. Ҳар бир давлат ва мамлакат гуллаб-яшнаши, тараққий топиши учун аввало ўша ерда соғлом муҳит барқарор бўлмоғи даркор. Айни пайтда юртимизда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровон яшашини таъминлаш бош мақсад қилиб олинган.
26.03.2019
Мана йигирма етти йилдирки, Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йулидан дадил одимлаяпти.
23.03.2019
Андижон вилояти божхона бошқармасида бошқарманинг Касаба уюшмалари қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти хамкорлигида “Корруцияга қарши болаликдан” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ва уларнинг жондан азиз бўлган фарзандлари иштирок этдилар.
22.03.2019
Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
20.03.2019
Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бериши шубҳасиз.
20.03.2019
Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда “Коррупция – жамият ва мамлакат ривожи учун ўта салбий иллат” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
20.03.2019
“Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
18.03.2019
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Зеро, коррупция – давлат ва жамиятнинг ривожланишида жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.
16.03.2019
Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.
14.03.2019
Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизликнинг илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.
13.03.2019
Жиззах вилоят божхона бошқармасида “Коррупция – жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага суришга сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзусида тадбир ташкил этилди.
11.03.2019
Кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришда қонун устуворлигини, фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларининг қонун олдида тенглигини таъминлаш орқалигина эришилади. Ҳар бир одамнинг ҳуқуқий маданияти, жамиятда қонун устуворлиги бу мақсадга эришишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
9.03.2019
Бугунги кунга келиб, коррупция жамият ривожига улкан тўсиқ бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса XXI асрга келиб унинг кўлами янада ортди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб вазифалардан бири коррупцияга қарши курашишдир.
9.03.2019
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида вилоят прокуратураси ҳамда Адлия бошқармаси ходимлари иштирокида конференция ўтказилди.
5.03.2019
Коррупция – бир пайтнинг ўзида инсонни ва давлат бошқарувини емирувчи иллат сифатида талқин этилиши билан бир қаторда, инсоният тарихида жуда чуқур илдиз отиб улгурган жиноят турларидан бири ҳисобланади.
5.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
4.03.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида божхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
1.03.2019