Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210, 211-моддаларига кўра пора олиш ва бериш қонунда бирдай жиноят эканлиги белгилаб ўтилган. Яъни унга кўра ҳар иккала ҳолатда ҳам жиноятни содир этишда иштирок этган шахсларга бирдай жазо қўлланилади.
19.10.2018
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.
16.10.2018
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Мазкур қонунда коррупцияга қарши курашишда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белгилаб қўйилган.
11.10.2018
Коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.
8.10.2018
Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг маълум бир мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб боради.
3.10.2018
Маълумки, коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради.
3.10.2018
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлардан давлатимиз бюджетига божхона тўловларини тўлиқ ва тўғри ундириш ҳисобланади.
2.10.2018
Коррупция – дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан бири эканлиги, ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келиши барчамизга аён. Шу сабабли унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
1.10.2018
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятлар каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёш ходимларнинг ота-оналари ва оила аъзолари иштирокида профилактик йиғилиш ўтказилди.
26.09.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз” мавзусида давра сухбати ташкил қилинди.
25.09.2018
Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, ходимга ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёҳуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган.
24.09.2018
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бугунги кунда Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
22.09.2018
Сурхондарё вилояти “Гулбаҳор” чегара божхона постида ташкил этилган навбатдаги давра суҳбатида коррупция иллатининг туб моҳияти, унга қарши курашишнинг долзарблиги хусусида фикр юритилди.
28.08.2018
Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи К.Рахманов бошқарманинг Ўз хавфсизлиги гуруҳи ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошқармадаги бошланғич ташкилот етакчиси билан биргаликда ёш ходимларнинг яшаш шароитлари, оилавий аҳволи билан танишиб, уларнинг ота-оналари билан бевосита учрашувлар ўтказди.
13.08.2018
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Самарқанд вилоят мусиқали ва драма театрида «Иймон бут бўлса – коррупцияга ўрин йўқ» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
13.08.2018
Ҳозирги вақтда дунё ҳамжамиятини қийнаб келаётган глобал муаммоларнинг бири – коррупция ҳисобланади. Аслида, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи хавфли жиноий ҳодисанинг кўп тарқалган турига кирадиган коррупция иллати ҳар қандай давлатнинг ривожланишига салбий таъсирини кўрсатади.
6.08.2018
Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг оила аъзолари ўртасида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда бошқарма ходимларининг ота-оналари, оила аъзолари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
2.08.2018
Сурхондарё вилояти бошхона бошқармасида “Коррупция – миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Сурхондарё вилояти бошхона бошқармасининг ташаббуси билан ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат солиқ бошқармаси, Адлия бошқармаси бўлими ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
31.07.2018
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида уларнинг оила аъзолари ўртасида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
31.07.2018