Маълумки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мазкур иллатга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бугунги кунга келиб республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди.
Коррупция билан шуғулланиш фуқаролар онгида, айниқса ёш авлоднинг бир қисмида, ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ, деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланиши ва қарор топишига хизмат қилиши мумкин.
Коррупцияга қарши курашишда фақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билан кифояланиб бўлмайди. Мазкур муаммонинг илдизига болта уришда нафақат давлат органлари, балки, жамоат ташкилотлари, барча фуқаролар бирдек масъулдирлар. Шундай экан, коррупцияга қарши курашишда давлат, жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ўзаро ва узвий ҳамкорлиги энг самарали йўл ҳисобланади.
Коррупция ва порахўрликка ўралашиб қолган шахслар нафақат ўзининг ҳаёти ва келажагини барбод қилади. Унинг ортидан ота-онаси, оиласи ва фарзандлари ҳам жабр чекишади.
Шу куни божхоначилар иштирокидаги бу каби тадбир Термиз тумани “Гулбаҳор” қишлоқ врачлик пунктида ҳам йиғилиш ўтказишди.
Тадбирда божхона ходимлари содир этилиши мумкин бўлган турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, божхоначилар томонидан таъсирчан профилактик чора-тадбирларни олиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишлар, божхона органларида узлуксиз фаолият юритаётган “Ишонч телефон”лари орқали қабул қилинаётган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби юзасидан батафсил ахборотлар берилди.
Бундан ташқари, коррупцион ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган фуқароларимиз Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (0376) 225-02-26 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақидаги тавсиялар айтиб ўтилди.
Сухбат якунида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди. Қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.
Орифжон Рўзиев
Божхона хизмати капитани
28.08.2018