Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оқолтинда давра суҳбати бўлиб ўтди
2078
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бугунги кунда Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Оқолтинда давра суҳбати бўлиб ўтди

Жумладан, жорий йилнинг сентябр ойида божхоначилар ташаббуси билан Оқолтин саноат коллежида Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мавзуида  давра  суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосари, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш тартиблари, шунингдек, “Коррупция-тараққиётга таҳдид” ва “Одам савдосига қарши курашиш - жамият олдидаги муҳим вазифа” мавзуларида сўз юритилди.

Шунингдек, ёшларимиз билиб-билмай турли хил диний-экстремистик ташкилотларга қўшилиб қолаётганликлари, хорижда ишлаб юртимизга қайтишда уяли телефонларида мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган турли хил диний-экстремизм, бехаёлик, зўравонлик ва вахшийликни тарғиб қилувчи материаллар билан қўлга тушиш ҳолатлари  учраб турганлиги видео ва фото материаллар билан намойиш қилиб берилди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига божхона хизмати вакиллари жавоб беришди.                        

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг