Порахўрликка қарши олиб борилаётган кескин кураш натижасида бугун жамиятимиз фуқароларининг онгу тафаккурида бу турдаги жиноятга қўл урмаслик ва унинг оқибатлари борасида муайян тасаввур шаклланиб улгурган. Аммо бу ҳали коррупциянинг кескин камайишига эришилди дегани эмас. Шунинг учун ҳам бу йўналишдаги профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш талаб этилади.
26.02.2019
Коррупция давлат ва жамиятнинг тараққиётига таҳдид солувчи энг салбий иллатлардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда унга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, бу борада кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилинди.
26.02.2019
Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида профилактика тарғибот ишларини олиб боришга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
26.02.2019
Давлат божхона хизмати органлари томонидан алоҳида дастур асосида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
26.02.2019
Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси, унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
20.02.2019
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида Тошкент давлат юридик университети ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
19.02.2019
Коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.
18.02.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.
12.02.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан “Коррупция – тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаро, айниқса ёш авлоднинг фаол иштироки зарурдир” мавзусида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
9.02.2019
Божхона органларида коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.
9.02.2019
Коррупцияга жамият тараққиётининг кушандаси сифатида таъриф берилиб, унга қарши курашда ҳам бутун бир жамият, миллат бўлибгина курашиш мумкиндир.
8.02.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармасида божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида тарбиявий-профилактик тадбир ўтказилди.
8.02.2019
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида порахўрлик иллатига қарши кураш мавзусида яна бир тадбир бўлиб ўтди.
8.02.2019
Ҳозирги вақтда коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши даркор бўлган масала эканлиги ўз исботини топмоқда. Албатта, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавий фазилатларни ҳам мужассамлаштиради.
4.02.2019
Коррупция – ҳар қандай давлатнинг, қолаверса жамиятнинг сиёсий, иқтисодий тараққиётига зарар етказувчи, демократик институтлар ва қонун устуворлигини заифлаштирувчи, ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солувчи разил иллат саналади.
1.02.2019
Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди ҳамда ёшлар иттифоқининг Андижон шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини етказиш, содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳаракатларни барвақт олдини олиш мақсадида Андижон вилоят божхона бошқармасида чегара ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари ходимлари иштирокида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
31.01.2019
Бугунги кунда жамият ривожи, юрт тараққиётига таҳдид солувчи ижтимоий хавфли иллатлардан бири бу коррупциядир.
31.01.2019
Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат ҳисобланади. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
31.01.2019
Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.
31.01.2019
Наманган вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши кураш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда божхоначилар билан бир қаторда Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг ижодий гуруҳи ҳамда жиноят ишлари бўйича суди судяси Санобар Мамадалиева иштирок этишди.
31.01.2019