Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди
1942
Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасида порахўрлик иллатига қарши кураш мавзусида яна бир тадбир бўлиб ўтди.
Бухорода божхона ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди

У “Коррупция-тараққиёт кушандаси, унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” деб номланган бўлиб, божхона ходимлари ўртасида порахўрлик жиноятининг содир этилиш хавфининг олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирда, маърузачи сифатида вилоят Адлия бошқармасининг ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари сўзга чиқишди. Маърузаларнинг барчасида коррупцияни олдини олиш, унинг оқибатлари, жамиятга салбий таъсир этиши борасида сўз борди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоизки, бугун юртимизда ушбу иллатга қарши бир бутун жамият бўлиб кураш олиб борилмоқда.Ушбу жиноятга қўл урган фуқароларнинг қилмишлари оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб, қилмишларига яраша қонунчилигимиз доирасида жазо қўлланилмоқда. Бу жараёнлар табиийки, миллатдошларимизни яна ҳам сергак бўлишга, коррупцияга қарши кураш олиб боришга ундайди.

8.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг