Бироқ ушбу бу қабул қилинаётган ҳужжатлар ҳаётда ўз аксини топиши учун, аввало, кенг жамоатчилик, шу билан бирга корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, бу йўналишда назорат ва тарғибот тадбирларини кучайтириш лозим.
Таъкидлаш лозимки, Жиззах вилоят божхона бошқармасида бу каби ишлар режали асосда йўлга қўйилган бўлиб, тизимда фаолият олиб бораётган ходимларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича керакли тушунчалар бериб борилмоқда.
Ана шундай тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Жиззах вилоятининг “Учтўрғон” ва “Қўшкент” чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида бўлиб ўтди.
Унда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Анварханов ва ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси масъул ходими Н.Ғуломов иштирок этиб, соҳада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига асло йўл қўймаслик, ҳамиша ҳалол ва фидоий бўлиб меҳнат қилиш лозимлиги, акс ҳолда жиноятга жазо албатта муқаррар эканлиги тушунтириб ўтдилар. Шунингдек, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга ҳар бир ходим сифатли хизмат кўрсатиши, яхши муомала ва мулоқот қилиши, кўрсатилган хизматдан эса фуқаролар мамнун бўлиши кераклиги ҳам эслатиб ўтилди.
Хулоса ўрнида айтганда, бу каби тарғибот тадбирлар ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад – шахсий таркиб ўртасида таъмагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятларни олдини олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Жиззах вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
26.02.2019