Шуларни инобатга олган ҳолда, куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган яна бир тадбир ташкил этилди. Унда нафақат порахўрлик иллатининг салбий оқибатлари борасида шунингдек, унинг келиб чиқиш сабаблари борасида ҳам кенг фикрлар алмашилди.
Хусусан, вилоят божхона бошқармаси мутасаддилари ходимларнинг яқинлари билан ҳамсуҳбат бўлиш асносида, уларни хизматга бўлган лаёқати, ишга ва оилага бўлган масъулияти билан бевосита танишиб боришди.
Шунингдек, уларнинг ота-оналаридан ҳамиша фарзандлари тарбиясида юртга садоқат ва унинг тараққиёти олдида масъуллик ҳиссини шакллантиришда, порахўрликка қўл урмасдан ҳалол ризқ билан кун кечиришда ҳикмат кўп эканлигини уқтиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Зеро, бу каби учрашувларнинг доимий ташкил этилиши ҳам, коррупцияга қарши курашда оила ижтимоий институти билан ўзаро ҳамкорликнинг кучайишига ва ушбу жиноятнинг олдини олиш учун бутун бир жамият бўлиб курашишда ёрдам беради.
Бухоро вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
26.02.2019