Тадбирда Фарғона вилояти адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Нуроний жамғармаси, Фарғона шаҳри имоми, бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи тезкор вакиллари ҳамда ходимларнинг ота-оналари қатнашдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, бошқарма бошлиғи А.Жалилов бугунги кунда божхона органларини нопок ходимлардан тозалаш, тизимда коррупция ва бошқа иллатларга қарши курашиш, ходимларни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишдан сақлаш энг долзарб масалалардан бири бўлиб турганлиги хусусида атрофлича сўз юритди.
Божхона органларининг ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили Б.Якубов мунтазам равишда шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини айтиб, бу борада барча шахсий таркиб, биринчи навбатда таркибий тузилмалар раҳбарлари ҳам масъул эканлигини таъкидлади.
Ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, улар томонидан ножўя ҳаракатлар содир этилиши, тадбиркорлар ва фуқаролар билан хуфиёна тил бириктириш ҳолатларининг олдини олиш ва ўз навбатида тадбиркорларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олишга барча шахсий таркиб бирдек ҳаракат қилмоғи лозимлиги қайд қилинди.
Шунингдек, божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларига божхона тизимида хизмат қилаётган фарзандлари ёки яқинларининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўлмасликлари, уларда салбий ўзгаришлар, яъни ҳавойилик, манманлик ва бошқаларни менсимаслик каби иллатлар пайдо бўлганда бундай ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш ва тўғри йўлга солишга ҳаракат қилишга чақирилди.
Фарғона вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ғ.Турсуналиев ва Фарғона шаҳар имоми А.Хафизовлар сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларига мазкур иллатнинг сальбий оқибатлари, унинг оилага, фарзандларга таъсири ҳамда ислом динида мазкур иллатга муносабат ҳақида таъсирли маърузалар қилишди.
Фарғона вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
26.02.2019