Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупциянинг олдини олиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз
2748
Божхона органларида коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Коррупциянинг олдини олиш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган семинар ҳам фикримизнинг амалий исботи бўла олади. Тадбирга Сирдарё вилояти жиноий ишлар бўйича Суди судьяси С.Расулов, Гулистон шаҳар маъмурий Суди раиси О.Жўраевлар таклиф этилди.

Унда сўз олганлар, коррупция – жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган ўта салбий иллат эканлиги, бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, бу бўйича тизимли ишларни янада шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланиши ва унга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Тадбир давомида  Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Б.Масейтов ҳам сўзга чиқиб коррупциянинг олдини олиш бўйича бошқармада амалга оширилаётган тизимли ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Коррупцияга қарши курашда, бу иллатнинг жамиятга, тараққиётга ва хавфсизликка катта таҳдид эканлиги тўғрисида ҳар бир ходим билиши, ҳеч қачон бу жиноятга қўл урмаслиги ва энг муҳими божхоначи қасамёдига доимо содиқ қолиши лозимлигини эслатиб ўтди.

Ҳеч кимга сир эмаски, коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.  Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада ижобий томонга юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Аниқроқ айтганда, юртдошларимизда коррупцияга, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланиши лозим

Сирдарё вилояти божхона

бошқармаси ходими

Б.Масейтов

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг