Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция ижтимоий хавфли қилмиш
2287
Коррупция – ҳар қандай давлатнинг, қолаверса жамиятнинг сиёсий, иқтисодий тараққиётига зарар етказувчи, демократик институтлар ва қонун устуворлигини заифлаштирувчи, ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солувчи разил иллат саналади.
Коррупция ижтимоий хавфли қилмиш

Шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби билан мунтазам равишда профилактика тарғибот ишлари олиб бориш мақсадида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Фарғона вилояти Жиноят ишлари бўйича Бувайда тумани судьяси У.Меҳмоналиев ҳамда Фарғона вилояти Сўх тумани Маъмурий ишлар бўйича суд раиси Б. Юлдашев сўзга чиқиб, шахсий таркибга Жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилган коррупция жиноятлари, жиноятни содир қилган мансабдор шахслар, уларга нисбатан қўлланилган жазолар ҳақида, божхона ходимларига маълумот беришди.

Шунингдек, ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили С.Мамасиддиқов мунтазам равишда шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини айтиб, бу борада барча шахсий таркиб, биринчи навбатда таркибий тузилмалар раҳбарлари ҳам масъул эканлигини таъкидлади. Тадбиркорларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олишга барча шахсий таркиб бирдек масъул эканлигига алоҳида урғу берди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга мутахасисслар тўлақонли жавоб беришди. Шу билан бирга, қоидабузарликлар гувоҳи бўлганларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефони эслатиб ўтилиб, маълумот берган шахснинг сир тутилиши кафолатланиши алоҳида таъкидланди. 

1.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг