Адлия бошқармаси, ДХХ, Мусулмонлар идорасининг Наманган вилоят вакиллиги ҳамда Наманган вилояти Фукаролик жамиятини мониторинг қилиш институти билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда бошқармада хизмат олиб бораётган барча ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Наманган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Жалолов бугунги кунда юртимизда янада жадаллашган кенг кўламдаги ислоҳотларда, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигида очиқлик, шаффофликни мустаҳкамлаш, коррупцияни таг-томири билан йўқотиш, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини юксалтириш муҳимлиги, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этишда бу каби салбий ижтимоий воқеликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида божхона соҳасида коррупцияга қарши курашда нафақат божхона ходимлари, балки уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳим эканлиги ҳамда коррупция жиноятига жазо муқаррарлиги юзасидан дунёвий ва диний мисоллар келтирилиб маърузалар қилинди, ҳамда мавзуга оид видеолавҳалар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 ҳамда Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефони” рақамлари орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар беришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
20.02.2019