2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни кучга киргани коррупцияга барҳам бериш учун барча асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун 2017 йил 2 февралда давлатимиз раҳбарининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг ишимиз” мавзусида профилактик тадбир ташкил қилиниб, бошқарма бошлиғи Т.Саидов тадбирга ташриф буюрган ходимларнинг оила аъзолари билан суҳбатда бўлиб уларнинг фикрлари ва таклифларини тинглаб, коррупция иллатига қарши курашишда биргаликда ҳаракат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек учрашувда ходимларнинг ота-оналари ва турмуш ўртоқлари хам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек йиғилишда сўз олган божхона ходимлари томонидан келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир ходим масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан хизмат қилиш лозимлиги ва бунинг учун барча шароитлар Давлатимиз томонидан яратиб берилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.
Ҳақиқатда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.
12.02.2019