Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказилди
1785
Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллат ҳисобланади. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича йиғилиш ўтказилди

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида  ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам бугунги куннинг долзарб мавзуларидан саналмиш коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш чоралари ҳамда унга қарши курашиш масалаларига бағишланди. Ўтказилган учрашувда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди судьяси Ф.Юсупов ҳамда Қарши транспорт прокуратурасидан вакил Ж.Жабборов ва вилоят божхона бошқармасининг барча шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилиш давомида вилоят судьяси Ф.Юсупов маъруза қилар экан, шахсий таркибга Жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқилган коррупция жиноятлари ҳамда уларга нисбатан қўлланилган жазолар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига айтиб ўтди. Шунингдек, 2018 йилда коррупция ҳолатлари бўйича вилоят судларида кўриб чиқилган жиноят ишлари, уларга нисбатан қўлланилган жазолар тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериб, бу каби жиноятларга  йўл қўймаслик борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш давомида бугунги кунда вилоят божхона бошқармаси ва божхона постларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган турли ҳилдаги видео роликлар, плакатлар ҳамда Давлат божхона қўмитаси ва вилоят божхона бошқармасининг “ишонч телефон”лари фуқароларга кўринарли жойларда жойлаштирилганлиги тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтилди. Шундан сўнг йиғилиш очиқ мулоқот шаклида, яъни савол-жавоб тарзида давом эттирилди. Бунда йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, олиб борилаётган бу каби чора-тадбирлар божхона ходимларини коррупция ва жиноятчилик каби салбий иллатлардан йироқ бўлишини таъминлайди десак муболаға бўлмайди.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг