Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур
2467
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида Тошкент давлат юридик университети ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур

Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларга қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур вазифалар ижроси юзасидан божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида мутассади идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ҳаётга тадбиқ қилинмоқда.

Хусусан, “Тошкент-Аэро” ИБК Ўз хавфсизлиги гурухи томонидан шахсий таркиб ўртасида коррупция ва таъмагирликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ўтган 2018 йил давомида 43 нафар ходимлар билан индивидуал тартибда, 30 маротаба умумий тартибда профилактик тарбиявий ишлар амалга оширилди, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни олдини олиш бўйича 37 маротаба турли учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Олдинда турган долзарб вазифалар эса бу каби тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада оширишга қаратилмоқда.

Айни пайтда коррупцияга қарши курашиш йўналишида ишларни жонлантириш ва профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида  “Тошкент-Аэро” ИБК бошқармасида, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ва “Авиа-юклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости биноларида 5 та “Божхона ишонч қутилари” ташкил қилинган.

Ишонч қутиларида қолдирилаётган фикр ва мулоҳазалар фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларида божхона ходимларига, хусусан уларнинг одоб-аҳлоқига нисбатан мавжуд ижтимоий фикрни, жамоатчиликнинг тизим тўғрисидаги умумий муносабатини ўрганиш имконини бермоқда.

Бундан ташқари божхона органларида коррупцияга қарши курашишда тарбиявий-профилактик тадбирларни такомиллаштириш мақсадида божхона органларининг мансабдор шахслари, ТИФ иштирокчилари ва божхона чегараси орқали харакатланаётган жисмоний шахслар ўртасида коррупция иллатларини олдини олишга қаратилган социологик сўровлар ҳам ўтказиб келинмоқда.

Тадбир давомида нафақат амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, балки келгусидаги режалар ҳам белгилаб олинди. Якунда эса иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Ахмаджон ОРИФЖОНОВ

“Тошкент-АЭРО” ИБК

Ахборот хизмати инспектори

19.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг