Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов очиб бериб, бугунги кунда божхона органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳамда йиғилишнинг асосий мақсади – шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятларни олдини олишга қаратилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Йиғилиш давомида сўз олганлар, ушбу жиноятнинг келиб чиқиши ва оқибатлари тўғрисида шунингдек, бу иллатга қўл урган инсонларнинг тақдири, уларнинг афсус ва надоматлари ҳақида жонли мисоллар билан келтириб ўтишди.
Учрашув якунида тадбир иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олишди. Шу билан бирга тадбир ташкилотчилари томонидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилиб, қоидабузарликлар тўғрисида хабар берганларнинг шахси сир сақланиши кафолатланиши алоҳида таъкидланди.
31.01.2019