Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимига 700 АҚШ доллари пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
2066
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210, 211-моддаларига кўра пора олиш ва бериш қонунда бирдай жиноят эканлиги белгилаб ўтилган. Яъни унга кўра ҳар иккала ҳолатда ҳам жиноятни содир этишда иштирок этган шахсларга бирдай жазо қўлланилади.
Бухорода божхона ходимига 700 АҚШ доллари пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Буни давлат божхона хизмати органлари ходимлари ҳам яхши англаб етган ҳолда ва қонун доирасида ўз фаолиятларини амалга ошириб келишмоқда.

Аммо Андижон вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.Б бугун жамиятимизда порахўрлик иллатига қарши олиб борилаётган кескин курашни тушуниб етмадими ёки мавжуд қонун қоидаларни назар-писанд этгиси келмадими, хуллас Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимига пора таклиф этди.

Бу вазиятда эса қандай йўл тутишни яхши билган “Олот” чегара божхона пости Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили Б.И. белгиланган тартибда бошқарма бошлиғи номига билдирги ёзди ва мавжуд вазиятдан хабардор қилди.

Шундан сўнг зудлик билан тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаро М.Б. юк автомашинасини божхона кўригидан ўтказиш жараёнида аниқланган ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган жуда кўп миқдордаги халқ истеъмол молларига нисбатан тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ва юк автомашинасини божхона постидан йўналиш бўйича ҳаракатланишига рухсат бериши эвазига божхоначига 700 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

19.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг