Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мотор мойларини ноқонуний ўтказиш эвазига божхона ходимига пора таклиф қилган шахслар қўлга олинди
2888
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири божхона чегаралари орқали олиб ўтиладиган товарлардан давлатимиз бюджетига божхона тўловларини тўлиқ ва тўғри ундириш ҳисобланади.
Мотор мойларини ноқонуний ўтказиш эвазига божхона ходимига пора таклиф қилган шахслар қўлга олинди

Аммо, шундай кимсалар борки, халқ ризқи ҳисобланувчи божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, ўзларининг нопок режаларига божхона ходимларини ҳам шерик қилишга уринадилар.

Аммо, “Ҳарбий” ва “Божхоначи” қасамёдини қабул қилиб, шарафли хизматга қабул қилинган божхоначилар бу каби жиноятларга шерик  бўлмасдан, ўз вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постида божхона ходимига пора беришга уринган 2 нафар қонунбузарнинг жиноий фаолияти фош этилди.

Фуқаро А.С. юртимизга олиб кирмоқчи бўлган мотор мойларини “Навоий” чегара божхона пости орқали божхона расмийлаштирувисиз олиб ўтиб бериш эвазига божхона ходими М.А.га 2000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Унинг бу ноқонуний таклифига ўз вақтида чора кўриш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармалари томонидан мазкур постда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.С. 4753 кг. мотор мойларини расмийлаштирмаслик эвазига, 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни божхона ходими М.А.нинг хизмат хонасида бераётган вақтда ушланди.

Шундан сўнг фуқаро А.С. пора тариқасида берилган пул ва мотор мойлари аслида фуқаро К.Ш.га тегишли эканини баён қилди.

Тадбир давомида, фуқаро К.Ш. божхона ходими М.А.га пора тариқасида бериш учун яна қўшимча 800.000 сўм пулларни А.С.га тақдим этаётган вақтида қўлга олинди.

Божхона ходимини пора эвазига оғдирмоқчи бўлган ушбу шахслар энди ўз қилмишлари учун Қонун олдида жаво беришлари тайин. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

2.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг