Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга тизимда ўрин йўқ
1809
“Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Коррупцияга тизимда ўрин йўқ

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жуда кўплаб маъруза ва чиқишларида лоқайдлик, бепарволик, коррупция, сохтакорлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилишга қарши кураш бутун жамиятнинг мақсадига айланиши кераклигини таъкидлайдилар. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида божхона органларида ҳам аёвсиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида мунзам равишда чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Масалан, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида 66-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” тизими  фаолият олиб бормоқда. Бу эса жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ва содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги хабар ва маълумотларни ариза ва шикоятлар кўринишида тақдим этиш имконини беради. 

Бошқарманинг “Ишонч телефони” ўтган 2018 йил давомида оммавий ахборот воситалари ва интернетдаги расмий веб-сайтлар орқали кенг омма эътиборига жами 110 маротаба эълон қилиб борилган.

Бундан ташқари бошқарма ва божхона постларида фуқароларнинг ариза, шикояти ҳамда таклифларини қабул қилиш мақсадида “Ишонч қутилари” ҳам ташкил этилган. Бу эса бошқарма раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Бошқарма Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан бошқарма аппарати ва постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 32 маротаба йиғилишлар ўтказилиб, ушбу йўналишга тегишли маълумотлар ва видео лавҳалар шахсий таркиб эътиборига етказилган. Шахсий таркиб орасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиши каби салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ходимлар билан 37 маротаба индувидуал профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Шу билан бирга, 2018 йил мобайнида 6 маротаба ТИФ қатнашчилари, божхона брокерлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона омбори мудирлари ва божхона омбори лицензиясига эга бўлган ташкилот раҳбарлари иштирокида, шунингдек 4 маротаба божхона ходимларининг яқин қариндошлари иштирокида йиғилишлар ташкил қилинган.

Мазкур йиғилишлар давомида, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига асосан йиғилиш қатнашчилари ўртасида социологик сўровномалар ўтказилган. Ўтказилган сўровлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда берилган таклифларни ўрганиб чиқиш мақсадида ДБҚга ва бошқа мутасадди ташкилотларга маълумотлар тақдим этилган.

Бундан ташқари, бошқарманинг мутасадди бўлим ва гуруҳлари томонидан божхона органларида қонунчилик ва хизмат интизоми талабларига риоя этилиши, божхона назорати ва расмийлаштирувини қонуний ва сифатли  амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида бир неча бора ошкора ва хуфиёна текширувлар ўтказилган. Хизмат текширувлари натижасида айбдор деб топилган ходимларга нисбатан турли интизомий жазолар қўлланилган.

Эътибор берсангиз, коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишидан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканини намоён қилади. Бундай ходимларга божхона органларида ўрин йўқ, албатта.

18.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг