Юртимизда бу иллатнинг олдини олиш, тамагирлик ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, даромад топишда ноқонуний ҳаракатларнинг охири яхшиликка олиб бормаслиги ҳақида кўплаб профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида “Божхона органларида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Бошқарма томонидан ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикасидаги бошқармасининг ходими Ф.Якубов ҳам иштирок этди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари Л.Алимов сўз олиб, сўнгги вақтларда Республика ҳудудида юз бераётган ҳодисалар, коррупцияга қарши курашиш борасида миллий қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар, олиб борилаётган профилактик тадбирлар ҳамда божхона ходимларига яратилаётган шароит ва имтиёзларга батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, божхона ходимлари ўртасида хизмат вазифасини суистеъмол қилмаслик, тамагирлик каби иллатларга йўл қўймаслик, уларни олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидаларини бузмаслик, шунингдек ҳар бир ходим томонидан хизмат интизомига қатъий риоя қилиниши кераклиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходими Ф.Якубов сўзга чиқиб, “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги қонунчилик юзасидан тушунчалар бериб, бу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.
Шунингдек, бошқарманинг ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Қ.Хайдаров сўзга чиқиб, бошқармада коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида йиғилганлар эътиборига етказди.
Йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи ўринбосари Л.Алимов ҳозирги кунда божхона ходимлари учун яратиб берилган шароитлар ва давлат томонидан белгиланган имтиёзларнинг қадрига етиб, ватанга содиқ хизмат қилиш, айниқса хизматга яқинда қабул қилинган ёш ходимларни нопок ишларга қўл урмасдан, фақат ҳалол меҳнат орқасидангина бахт ва фаровонликка эришиш мумкинлигини таъкидлади.
26.03.2019