Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхона ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди
2329
Коррупция – бир пайтнинг ўзида инсонни ва давлат бошқарувини емирувчи иллат сифатида талқин этилиши билан бир қаторда, инсоният тарихида жуда чуқур илдиз отиб улгурган жиноят турларидан бири ҳисобланади.
Бухорода божхона ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди

Шу сабабли ҳам бугунги тараққийлашиб бораётган замонимизда унга қарши кескин кураш тобора авж олиб бормоқда. Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмат қилиб келаётган ходимлар иштирокида мазкур жиноятга қарши кураш мавзусида семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухоро вилояти бошқармаси масъул ходимлари маъруза қилишиб, дунё ҳамжамияти томонидан коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталдилар.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят миқёсида коррупцияга қарши курашда эришилган натижаларга тўхталиб ўтишиб, статистик рақамлар мисолида таҳлилларни амалга оширишди.

Бўлиб ўтган тадбир давомида ташкилотчилар фақатгина маърузалар билан чекланибгина қолмай, бевосита ходимларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатларини ҳам ўрганишга интилишди. Шу билан бир қаторда, “Ушбу жиноятни янада камайтириш мақсадида яна қандай чора-тадбирларни қўллаш мумкин? ” – деган савол ўртага ташланиб, кенг муҳокама этилди.  Зероки, бу каби семинарлар нафақат ходимларни  ўз касбларига садоқат билан ёндашиб хизмат қилишларида, шунингдек, коррупцияга қарши курашда янги услубларни қўллашда амалий ёрдам бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

5.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг