Унда Жиззах вилояти Адлия бошқармаси Хуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ҳ.Равшанов, ДХХ Жиззах вилояти бошқармаси масъул ходими Н.Ғуломов ва бошқарма ходимлари иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашиш барча соҳалар қатори божхона соҳасида ҳам жуда муҳимдир. Аниқроғи, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, фуқаролар билан мулоқот ҳар бир божхона ходимининг кундалик фаолиятига айланиши лозим. Тадбирда дастлаб ушбу масала йиғилганлар эътиборида бўлди.
Шундан сўнг, яна бир муҳим масала, яъни бугунги кунда бутун жамиятга хавф солиб келаётган диний-экстремистик ва террористик ҳаракатлар оқимлари ҳамда бу каби салбий иллатлар таъсиридан огоҳ бўлиш лозимлиги айтиб ўтилди ва мавзу юзасидан тайёрланган видеолавҳа ходимлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирда Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Анварханов ҳам сўзга чиқиб, бошқармада коррупцияга қарши кураш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шаклантириш бўйича олиб борилган ишлар хусусида тўхталди ва келгусида қилиниши лозим бўлган муҳим топшириқ ҳамда вазифалар белгилаб олинди.
Бундан кўриниб турибдики, жамият учун хавф туғдирувчи салбий иллатларга қарши ҳамма бир тану бир жон бўлиб курашсагина турли муаммо ва таҳдидларнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада ошириш, бир сўз билан айтганда адолатли ва фаровон ҳаётга эришиш мумкин.
11.03.2019