Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз коррупцияга қаршимиз!
1494
Андижон вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субьектлари вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида навбатдаги давра сухбати ўтказилди.
Биз коррупцияга қаршимиз!

 Дастлаб Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов тадбир иштирокчиларига ташрифлари учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси бўйича батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга БМТнинг 2003 йил 3 декабрдаги “Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси”, 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривжлантириш ташкилоти доирасида қабул қилинган Қоррупцияга қарши курашнинг Истамбул режаси, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2752-сон қарори мазмун-моҳияти яқиндан етказилди.

Ҳусусан, коррупцияга қарши курашиш, энг аввало, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси вакиллари сўзга чиқиб, дунёдаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган иллатлардан бири — коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритишди.

Коррупция — мансабдор шахсларнинг, давлат хизматчиларининг ўз хизмат вазифаларини суистеъмол қилишлари, мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, жиноят олами вакилларига воситачилик қилиши, коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емирадиган куч бўлиб, бугунги кунга келиб жиноятнинг бу тури глобал муаммо касб этаётганлигини алохида таъкидлаб ўтди.

Дархақиқат, коррупция кеча ёки бугун пайдо бўлган иллат эмас, унинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Бугунги кунда жиноятнинг бу тури содир бўлмайдиган бирон бир мамлакат йўқдир. Ҳеч иккиланмай коррупция ва порахўрликни “тараққиёт кушандаси” деб аташ мумкин.

Учрашув якунида Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашишни энг аввало  тарғибот ишларидан олиб бориш кераклиги, “Шахс – оила – маҳалла - таълим муассасаси – ташкилот - жамият” принципи асосида ҳар бир жамият аъзоси ўзининг керак бўлса Ватан олдидаги муқаддас бурчи эканлигини баён этди.

Шунингдек, йиғилиш қатнашчиларига агар божхона ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлишса, Давлат божхона қўмитасида туну-кун ишлаши таъминланган “11-08” қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида маълум қилинди.

Шу куни божхона органларида социологик тадқиқотларни ўтказиш тартиби доирасида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида аноним сўровномалар ҳам ўтказилди. 

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона боқшармаси

Ахборот хизмати

27.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг