Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга муросасиз муносабат!
2416
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Коррупцияга муросасиз муносабат!

Хусусан, Андижон вилоят божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги давра суҳбати ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди. Коррупцияга қарши курашиш, энг аввало, мамлакатимизда жадал суръатларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан биридир.

Шунингдек, тадбирда Андижон вилояти Адлия бошқармаси ходими Ш.Сулаймонов томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш” тўғрисидаги ПФ-5618-сон Фармонининг мазмун моҳиятига алоҳида тўхталди. Мазкур фармон билан тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ва “Йўл харитаси”га мувофиқ коррупцияга қарши курашда биринчи навбатда жамиятда инсонларнинг ҳуқуқий онгини ўстириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини кескин жонлантириш лозимлиги билдириб ўтилди.

Эндиликда ҳуқуқий тарғибот ишлари “Шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот - жамият” принципи асосида амалга оширилиши, болалар учун махсус ҳуқуқий портал ишга туширилиши,  “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ташкил этилишидан тортиб, “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилишига доир янгиликлар давра суҳбати иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Келгусида “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот тизимининг яратилиши аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат беришда муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди.

Тадбирда Андижон вилоят божхона бошқармаси ходими божхона органларида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Кадиров сўз олиб, коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган изчил ишларни давом эттириш ва бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлигини билдириб, коррупция, порахўрлик каби жирканч иллатларига батамом чек қўйиш бугунги кунда энг долзарб масала эканлигини, ҳар бир ходимга коррупция қандай ҳолатларга олиб келишини, жиноят учун жазо муқаррар эканлигини тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Келгусида бу каби мақсадли суҳбатларни нафақат Андижон вилояти божхона бошқармасида балки барча идора ва ташкилотларда ўтказишга келишиб олинди.

4.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг