Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - нурли келажакка тўсиқдир
1973
Бугун мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳисси ҳукмрон. Ҳар бир давлат ва мамлакат гуллаб-яшнаши, тараққий топиши учун аввало ўша ерда соғлом муҳит барқарор бўлмоғи даркор. Айни пайтда юртимизда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фаровон яшашини таъминлаш бош мақсад қилиб олинган.
Коррупция - нурли келажакка тўсиқдир

Бироқ, шундай иллатлар борки, улар ўсиб келаётган дарахт илдизига тушган қуртга ўхшайди. Коррупция ҳам ана шулар жумласидандир. У бор жойда ўсиш ҳам, ривожланиш ҳам бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда, коррупция – нурли келажакка тўсиқдир. Бу иллатни таг-туби билан йўқотиш асосий ва муҳим масалалардан саналади.

Наманган вилоят божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар, аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари мунтазам ўтказилиб, мазкур тадбирларда иштирокчиларга мавзуга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар акс эттирилган буклетлар ва флаерлар тарқатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, таълим масканлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида, корхона ва ташкилотларда кенг жамоатчиликка аноним сўровномалар ўтказиб келинмоқда.

Бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид материаллар мунтазам ёритиб келинмоқда. Жумладан, видеороликлар, эшиттиришлар ва кўрсатувлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонларининг узлуксиз фаолият кўрсатиши бу иллатнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу каби чора-тадбирлар эса албатта ўз самарасини бермоқда. Хусусан, давлат божхона хизмати органлари ходимларини йўлдан оғдиришга қаратилган ҳар қандай ҳолатларда зудлик билан қонунбузарлик ҳолатининг олдини олиш учун муҳим чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 1 та ҳолатда фуқаролар томонидан  божхона ходимларига пора беришга уринган шахс тўхтатиб қолинган.

Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши кураш энг аввало узвий ҳамкорликни тақозо этади. Агар барчамиз масъулиятни дилдан ҳис қилиб, бу иллатга қарши қўлни-қўлга бериб биргаликда курашсакгина коррупцияни илдизи билан йўқ қилишга эришишимиз мумкин.

26.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг