Тадбирни бошқарма бошлиғи О.Хожиматов очиб бериб, коррупцияга қарши курашишда идоралараро ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳим самара беришини таъкидлади. Шунингдек, бу йўналишида давлат божхона хизмати органлари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича ахборот берди.
Тадбир давомида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи, адлия маслахатчиси Н.Абдуллаев ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлик гуруҳи МИБ катта тезкор вакили Х.Хасановлар сўзга чиқиб коррупция ва унинг салбий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан батафсил сўз юритишди.
Давра суҳбати савол-жавобларга бой бўлиб, иштирокчилар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Тадбир иштирокчилари коррупцияга қарши курашишда доимий ўзаро ҳамкорликка чақирилиб, бошқарманинг узлуксиз фаолият юритаётган (69)234-33-01 ишонч телефони рақамлари эслатиб ўтилди.
27.03.2019