Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда – оиланинг ўрни беқиёс
1809
Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бериши шубҳасиз.
Коррупцияга қарши курашишда – оиланинг ўрни беқиёс

Бу борада, Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари билан биргаликда божхона органларида хизмат қилаётган ходимлар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, ходимларнинг яшаш шароитлари, оилавий аҳволи билан танишиш мақсадида, ота-оналар ва уларнинг яқинлари билан бевосита уларнинг яшаш хонадонига бориб учрашувлар ўтказиб борилмоқда.

Ўтказилган учрашувларда, Президентимиз ва ҳукумат томонидан божхона тизимига берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитларни  тушунтириш, бу ғамхўрликни қадрлаш, ходимларни Ватанга садоқат билан виждонан, ҳалол хизмат қилишга ундаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Давлатимиз томонидан барча соҳаларда бўлгани каби, божхона соҳасида ҳам ходимларни доимий равишда моддий ва маънавий рағбатлантириш, хусусан, соҳа инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш, ходимлар учун меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини янада яхшилаш борасида  ғамхўрлик кўрсатиб келинаётганлигига алоҳида урғу берилди. Бу эса ўз навбатида ходимларни янада фаол бўлишга, Ватан ва халқ олдидаги садоқатли бурчини бажаришда асосий кўмакчи бўлиши айтиб ўтилди .

Учрашувлар давомида ходимлар ўз хизмат вазифаларини масъулият билан бажариши, мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслиги, амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиши ва бу борада бевосита оила аъзоларининг ҳамкорлиги жуда ҳам муҳимлиги бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, ходимларнинг хизматдан ташқари вақтларда маҳаллада жамоат ишларида фаоллиги, оиласидаги муҳит, қўни-қўшнилар билан муносабати ҳақида яшаш жойларидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспекторлари билан ҳам суҳбат ўтказилди.

20.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг