Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди
1793
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Зеро, коррупция – давлат ва жамиятнинг ривожланишида жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.
Қаршида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида  ўтказилган навбатдаги ўқув-семинари ҳам айнан коррупция ва унинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш чоралари ҳамда унга қарши курашиш масалаларига бағишланди.

Ўтказилган учрашувда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси масъул ходими Тўлқин Қурбонов ва вилоят божхона бошқармасининг барча шахсий таркиби иштирок этди.

Вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошқармаси масъул ходими Тўлқин Қурбонов ўз маърузасида дунё ҳамжамияти томонидан коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди ҳамда вилоят миқёсида коррупцияга қарши курашда эришилган натижалар бўйича статистик рақамлар мисолида таҳлилларни келтириб ўтди.

Йиғилиш давомида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, бу жиноятни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш якуни сифатида эса коррупция билан боғлиқ жиноятлар акс эттирилган қисқа метражли видеофильм намойиш этилди.

Ўтказилаётган бу каби учрашувлар келгусида божхона ходимларини коррупция ва жиноятчилик каби салбий иллатлардан йироқ бўлишини таъминлайди десак, муболаға бўлмайди.

16.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг