Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда
2371
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида вилоят прокуратураси ҳамда Адлия бошқармаси ходимлари иштирокида конференция ўтказилди.
Сирдарёда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Санжар Ўрмонов ўзининг маърузасида даставвал “коррупция” атамаси, кўринишлари, унга қарши курашишдаги халқаро тажриба ва ушбу йўналишда мамлакатимизда қабул қилинган қонунчилик базаси ҳамда амалга оширилаётган тадбирларга алоҳида тўхталди.

Шундан сўнг вилоят прокуратураси масъул ходими М.Худойбердиев ўз маърузасида ходимларга бугунги кунда божхона идораларига Республика иқтисодиётини ҳимоя қилишда катта масъулият юклатилганлиги, божхона тизимидаги ҳар бир ходим ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариши, коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда ўзига яраша муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Б.Масейтов томонидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Конференция якунида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

5.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг