Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи
2255
Бугунги кунга келиб, коррупция жамият ривожига улкан тўсиқ бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айниқса XXI асрга келиб унинг кўлами янада ортди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб вазифалардан бири коррупцияга қарши курашишдир.
Коррупцияга қарши курашиш – ҳар бир инсоннинг  фуқаролик бурчи

Шу ўринда коррупция нима сабабдан пайдо бўлади, қандай омиллар уни кенг илдиз отишига шароит яратади деган ҳақли савол туғилади. Халқаро экспертлар фикрига кўра, коррупция қуйидаги омиллар натижасида вужудга келади.

Икки хил маънони англатувчи қонунлар — ушбу вазият ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш имконини яратади. Шунингдек, айрим мутахассислар жиноят маъмурий қонунчиликдаги айрим санкцияларни ҳам коррупцияга қулай шароит яратиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишган. Яъни, санкциянинг аниқ миқдори йўқлиги судьяда уни ўз хоҳишига қараб қўллашга шароит яратиб беради.

Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш, унинг салбий оқибатларини кенг жамотчиликка эътироф этиш, энг муҳими жамиятда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясига аъзо бўлиниши, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг қабул қилиниши ватанимизда бу борадаги амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлади.

Албатта бу каби қонунлар ижросини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан алоҳида масъулият талаб этади. Шу боисдан, Навоий вилояти божхона бошқрмаси томонидан ҳам коррупцияга қарши кураш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунда асосий эътибор ходимлар орасида ўтказиладиган профилактика тадбирлари, кенг жамоатчилик  вакиллари билан ўтказиладиган давра суҳбатларига қаратилмоқда.

Шундай экан, ватанимизнинг келгуси тараққиётида салбий таъсир кўратадиган коррупция иллатига қарши курашиш, шу заминда яшаб турган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчидир.

9.03.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг